Ёш аёл номаълум сабабларга кўра халойиқнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборди, деб хабар қилди боғ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиқ секингина зовурга тушиб, қизалоқни ҳидлаб кўрди ва ундан узоқлашди.
Айиқ қизалоққа зарар етказмади. “Йиртқичлар” бўлими ходимлари тез ҳаракат қилишди ва айиқни ички хонага олиб киришди.
Қизалоқ йиртқич тишларидан эмас, фақат қарийб 5 метр баландликдан йиқилиш туфайли жароҳат олди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Бола шифокорлар назорати остида.
