Тошкентда айиқ қафасига ташлаб юборилган қизчанинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда айиқ қафасига ташлаб юборилган қизчанинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди

ByМухбир

Yan 29, 2022

28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида аёл ёш қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборгани тўғрисида хабар берилганди. Айиқ қизчага зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлган. ССВ йиртқич қафасига ташлаб юборилган қизчанинг аҳволи тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2018 йилда туғилган қизчага дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг у тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.

Қизча шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган.

«У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида», — дейилади хабарда.

362