“Spark” ва “Тrailblazer” автомобиллар тўқнашуви оқибатида ёнғин келиб чиқди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

“Spark” ва “Тrailblazer” автомобиллар тўқнашуви оқибатида ёнғин келиб чиқди

ByМухбир

Yan 30, 2022

Жорий йилнинг 28 январь куни соат 23:05 ларда Фарғона шаҳри С.Темур кўчасида, 1991 йилда туғилган Р.А “TRAILBLAZER” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1996 йилда туғилган С.А бошқарувидаги “Spark” русумли автомобил билан тўқнашган.

Оқибатда, “Spark” автомобилининг олд қисмида ёнғин келиб чиққан.

Ҳайдовчи С.А. чап оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан Фарғона шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

103