Сергелида фуқарони университетга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сергелида фуқарони университетга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

ByМухбир

Fev 9, 2022

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.М. бошқа бир фуқаро Г.нинг ишончига кириб, унинг жиянини юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

85