Оғир вазн тоифасида таниқли ўзбек боксчиси Баҳодир Жалолов (9-0, 9КO) ўзининг профессионал йўналишдаги навбатдаги жангини 18-март куни Дубайда ўтказади.
Probellum компанияси томонидан ташкил етиладиган бокс оқшомида унга польшалик Камил Соколовски (11-25, 4КО) рақиблик қилади. Бу ҳақда Zamin.uz сайти хабар беради
