Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги касалхонада 11 февраль куни портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳодиса соат 11:30 да Қоракўрпа МФЙдаги тиббиёт пунктида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши сабаб содир бўлган. Ҳодиса оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот ҳозирча олинмаган.
Айни дамда воқеа жойида вазирликнинг вилоят бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда.
