«Малика» савдо комплекси ким ошди савдосига қўйилади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

«Малика» савдо комплекси ким ошди савдосига қўйилади

Тошкент шаҳридаги «Малика» савдо комплекси ким ошди савдосига қўйилади. Бу ҳақда nuz.uz хабар берди.

Давлат раҳбарининг 2021 йил 11-февралдаги «Давлат активларини хусусийлаштиришни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонидан келиб чиққан ҳолда, март ойида Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарашли «Малика» савдо-маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ким ошди савдосига қўйилади.

4,1 гектар eрни эгаллаган «Малика»нинг майдони 13,8 минг квадрат метрдан ошади.

«Малика» («Флешка» технобозори) – турли маиший техникаларни сотиш бўйича энг йирик капитал бозори ҳисобланиб, бу эрда 100 дан ортиқ дўкон ишлайди.

Aукцион қандай ўтказилади? Фармонга мувофиқ, давлат активларини хусусийлаштириш халқаро консалтинг, аудиторлик ва сармоя бўйича маслаҳатчилар, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компанияларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

Хабарга кўра, профессионал ташкилотларни жалб қилиш энг яхши таклифлар танлови асосида Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки «UzAssets» инвестиция компанияси томонидан амалга оширилади. Шу билан бирга, улар билан тузилган шартномаларни экспертизадан ўтказиш талаб қилинмайди.

Таъкидланишича, 2021 йил 1 августга қадар энг яхши тижорат таклифларини танлаш асосида баҳолаш ташкилотларини танлаш, уларнинг нархларини аниқлаш ва давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича хизматлари учун тўловларни амалга ошириш тартиби жорий этилади.

97