Сурхондарёда аёлни ижтимоий тармоқларда шарманда қилмоқчи бўлган товламачи ушланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Сурхондарёда аёлни ижтимоий тармоқларда шарманда қилмоқчи бўлган товламачи ушланди

Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар берди.

2021 йилнинг 4 февраль куни соат 15:00 да 40 ёшли Нодира Б. нинг аризасига асосан ИИБ ходимлари томонидан Денов туманидаги МФЙлардан бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида 31 ёшли Баҳром У. Нодира Б.нинг видео тасвирини интернетдаги ижтимоий тармоқларига тарқатмаслиги ва унинг Россия Федерациясида ишлаб юрган турмуш ўртоғига «Telegram» мессенжери орқали юбормаслиги ҳамда ўзига тегишли уяли телефон аппаратидан ўчириб юбориши эвазига 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини талаб қилиб, товламачилик йўли билан Нодира Б.дан 5.200.000 сўм пулларни олаётган вақтида ушланиб, ушбу пуллар Баҳром У.дан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Баҳром У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

93