Тошкентни ларзага солган портлаш: Ислом Каримов жонига суиқасд қилинган 16 февраль воқеаларига 22 йил тўлди (фото) - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентни ларзага солган портлаш: Ислом Каримов жонига суиқасд қилинган 16 февраль воқеаларига 22 йил тўлди (фото)

ByМухбир

Fev 16, 2021

1999 йил, 16 февраль. Тошкентнинг беш жойида портлашлар юз берди. Бу кунни ўзбекистонликлар яхши эслайди. Пойтахт осмони қора тутунлар билан тўлган ўша мудҳиш кун мамлакатдаги энг йирик қўпорувчилик ҳаракатлари сифатида тарихга муҳрланди. Ҳаракат, нафақат мамлакатнинг конституциявий ҳокимиятини ағдаришга уриниш, балки шахсан Биринчи Президент Ислом Каримовга қаратилган суиқасд эди. Бугун ўша мудҳиш кунга 22 йил тўлди

Шу куни 1998 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиши керак эди. Расмийларга кўра, портлаш президент Каримов келишига 10 дақиқа қолганда содир бўлган.

Шундан сўнг ИИВ, Миллий банк, собиқ «Искра» кинотеатри ва Яккасарой туманидаги ҳовлида портлашлар юз берди. Расмий маълумотларга кўра, 16 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган. Портлашлар теракт ва Президент Каримовга суиқасд деб эълон қилинган.

170