Тошкент шаҳридаги 21-болалар уйига ташрифимиз чоғида мен болаларга телевизорлар совға қилишга ваъда берган эдим, бугун эса у ерга яна бориш бахтига муяссар бўлдим, аммо Алҳамдулиллаҳ бўш қўллар билан эмас. Болаларга қувонч улашиш, мен учун катта бахт. Энди, менинг жангларимни томоша қилиб, болалар бизнинг учрашувимизни қувонч билан эслашади – дейди Муродов
