ВИДЕО : Элдор Шомуродов Италияда қандай уйда яшаётганлигини кўрсатди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

ВИДЕО : Элдор Шомуродов Италияда қандай уйда яшаётганлигини кўрсатди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Генуяда (Италия) қандай уйда яшаётганлигини кўрсатди.

Россиялик журналист Нобель Арустамян билан бўлган суҳбатда 25 ёшли футболи ўзи истиқомат қилаётган уйни кўрсатди ва ундаги қулайликлар билан ўртоқлашди. Кўп қаватли иморатнинг иккинчи қаватида жойлашган хонадондан меҳмонхона, ошхона, ётоқхона ва бошқа хоналар ўрин олган.

Элдорнинг сўзларига кўра, у ушбу уйга «Женоа»га қўшилганидан 15 кун ўтгач кўчиб ўтган. Шомуродовгача ушбу хонадонда Антонио Санабрия истиқомат қилган. Ҳозирда «Бетис» (Испания) шарафини ҳимоя қилаётган парагвайлик футболчи 2019—2020 йилларда «Женоа» сафида тўп сурган.

Маълумот учун, Шомуродов 2020 йилги ёзги трансфер ойнасида «Ростов»дан генуяликлар сафига йўл олди. Элдор «Женоа» сафида 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди..

133