Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган бахслар қаторида Женоа – Верона учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Иккинчи бўлим бошида захирадан ўйинга тушган Элдор Шомуродов 48 дақиқада юзага келган қулай вазиятдан унумли фойдаланди.
Ҳужумни дарвозабон Перин бошлаган бўлса, Дестро топни бош билан олдинга узатди. Ҳимоячининг хатоси Шомуродовни Верона дарвозабони билан яккама-якка вазиятга олиб чиқди. Натижада ўзбекистонлик футболчи ўзининг голсиз ўйинлар сериясига нуқта қўйди. Бу Шомуродовнинг мавсумдаги учинчи голи.
