Самарқандда пулларини кўпайтириб беришини айтиб, фуқаролардан 22 250 долларгача пул олиб, қайтариб бермаган компания аниқланди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Самарқандда пулларини кўпайтириб беришини айтиб, фуқаролардан 22 250 долларгача пул олиб, қайтариб бермаган компания аниқланди

Самарқандда бир қанча фуқароларни алдаб, уларнинг пулларини ўзлаштириб юборган компания аниқланди. Бу хақда Тергов департаменти хабар бермоқда

Маьлум бўлишича, 2019 йил октябрь ойидан 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар, Тошкент шаҳрида жойлашган “BITSIMPLEХ” МЧЖнинг Самарқанд филиали ходимлари фуқароларга бир йил мобайнида пулларини кўпайтириб олишларини айтиб, уларни ишонтириб, компаниянинг офисида фуқароларнинг ҳар биридан 500 АҚШ долларидан 22.250 АҚШ долларигача бўлган пул маблағларини шартнома асосида инвестиция тариқасида қабул қилиб, 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар жалб қилинган пуллардан, даромад тариқасида 2,5 фоиздан 4 фоизгача пул маблағларини бериб келиб, кейинчалик олган пул маблағларини қайтариб бермасдан келаётганлиги аниқланган.

Ўз навбатида алданиб қолган фуқароларнинг аризаларига асосан, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан “BITSIMPLEХ” МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жабрланган фуқароларнинг доираси ва уларга етказилган зарарни қоплашга қаратилган тергов характлари олиб борилмоқда.

108