Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Марказидаги холат бўйича маьлумот берилди. - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Марказидаги холат бўйича маьлумот берилди.

ByМухбир

Fev 22, 2021

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиали бир гуруҳ ходимларининг муассасада юз бераётган салбий ҳолатларга қонуний баҳо беришни сўраб қилган мурожаати Бош прокуратура томонидан ўрганилди. Бу ҳақда Бош прократура матбуот хизмати маьлум қилди

Аниқланишича, жорий йил 2 февраль куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

99