Хоразмда 3 - киши ис газидан вафот этди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Хоразмда 3 – киши ис газидан вафот этди

ByМухбир

Fev 22, 2021

Жорий йил 20 февраль куни соат 17:40 ларда Хоразм вилоятининг Шовот тумани, Шовот маҳалласида жойлашган “Ортиқ ота” номли чойхонада, эгаси фуқаро К.О., унинг турмуш ўртоғи И.С., ҳамда фарзандлари З.О., О.О., ва Х.О.,лар чойхонанинг ошхонасида жойлашган газ ўчоғидан газ сизиб чиқиши натижасида ис газидан заҳарланганлар. Бу ҳақда Бош прократура маьтбуот хизмати маьлум қилди.

Маьлум қилинишича , К.О., турмуш ўртоғи И.С., ва фарзанди Х.О., ҳодиса жойида вафот этишган, икки нафар фарзанди З.О., ва О.О.,лар кучли заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Алоҳида қайд этиш керакки, бу борада бефарқ бўлмаслик, хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этишлик ҳақида кўплаб тушунтиришлар, хабарлар ва маълумотлар тарқатилган ва бу ишлар давом эттирилмоқда.

Пандемия шароитида одамлардан барча ҳолатларда ўз турмушига, ҳаёт тарзига эътиборлироқ бўлиши, ўз хавфсизлиги баробарида бошқаларнинг ҳам осойишталигини ўйлаш лозимлиги кўп бора таъкидланиб келиняпти.

Ачинарлиси, одамлар ўз бефарқлиги туфайли яқинларининг қурбон бўлишига сабаб бўлмоқда , – дейилади хабарда

97