Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Noy 30th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади

ByМухбир

Fev 23, 2021

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилмоқда.

Унга кўра, Кодекс лойиҳасининг 184-моддасида журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни уни ахборотни тарқатишга ёки тарқатмасликка мажбурлаш мақсадида ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб журналистга ёхуд унинг яқин қариндошига зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Мазкур ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўрсатилган.

Ушбу Қонун 2022 йил 1 январдан эътиборан кучга кириши кўрсатиб ўтилган.


104