Дастлабки маълумотларга қараганда, воқеа 23 февраль куни соат 11:30 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳа яқинида содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилди
«Changan» русумли автомобиллар ССВ томонидан ҳудудий бошқармаларга фойдаланиш учун олиб кетилаётган бўлган. Колоннада ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчилардан бири кескин тормоз босган ва оқибатда унинг ортидаги 6 та автомобиль ҳам кескин тормозланиши юзага келган.
Ҳодиса натижасида 2 та автомобиль техник шикастланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда суриштирув олиб борилаётгани ва ҳодиса сабабига ойдинлик киритилаётгани айтилди.
