«Бу менга 10 минг еврога тушган». Маҳмуд Муродов бегона қизни ҳимоя қиламан деб муштлашгани ва унда ўзини айбдор қилишгани ҳақида - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

«Бу менга 10 минг еврога тушган». Маҳмуд Муродов бегона қизни ҳимоя қиламан деб муштлашгани ва унда ўзини айбдор қилишгани ҳақида

Ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Маҳмуд Муродов (25-6) ҳаётда муштлашишга тўғри келиб қолса қандай йўл тутиши ҳақида гапирди.

Бир нақл бор: «Муштлашув муқаррарми? Унда биринчи бўлиб зарба бер». Аммо кучли инсон бундай вазиятда бош чайқайди ва кетади. Менда ҳам шундай ҳолатлар бўлган, мактабда муштлашганман, кўчада уришганмиз. Бироқ ҳозир шунга ўхшаш ҳар қандай вазиятдан қочишга ҳаракат қиламан.

Баъзида байрам ва маросимларда айримлар спиртли ичимликлар ичиб олиб, кучини кўрсатиб қўйгиси келади. Ёки танишлар кўчадаги жанжалга аралашишни сўрайди. Сиз атрофингизда шундай одамларни тўплангки, улар кўчада муштлашишингизга йўл қўймасин. Менинг атрофим шундай инсонларда иборат.

Ҳа, қўриқчи бўлиб ишлаётган вақтим шундай ҳолатлар бўлган. Бироқ у менинг ишим эди. Аммо ҳозир бу каби ҳолатларга умуман аралашмайман.

Европада бир воқеа бўлганди: бир қизни ёнини олиб муштлашдим, кейин эса бунда ўзимни айблашди, минг афсуски. Бу иш менга 10 минг евродан ошиққа тушди. Судланувчи деган номни олдим, бироқ судда ютиб чиқдим. Энг яхшиси бошни эгиб, тўғри ўтиб кетиш (кулади).

Маҳмуд Муродов, UFC жангчиси

Муродов шу вақтга қадар UFC’да учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб чиққан. Сўнгги бор у UFC 257 мусобақасининг асосий кардида америкалик Эндрю Санчесга (12-6) қарши жанг қилган ва учинчи раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди

294