Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва кучли қор ёғиши натижасида йўлларда музламалар ҳосил бўлмоқда. Шу боис, ФВВ ҳозирда «Қамчиқ» довони юк машиналари учун ёпилганини маълум қилди.
Довонда айни пайт ҳаво ҳарорати -12 градусни ташкил этмоқда. Ҳозирча енгил автомобиллар ҳаракатланаяпти. Қор ёғиши кучайиб, йўлларда ҳаракатланиш хавф туғдира бошласа, «Қамчиқ» тўлиқ ёпилиши ҳам мумкин.
Видеода «Қамчиқ» махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси бошлиғи фуқаролардан зарурат бўлмаса довон орқали ҳаракатланмасликни сўрамоқда.
