Фарғонада аёл ўзи билан жинсий алоқада бўлган эркакдан видеони тарқатиб юбормаслик учун 2 - минг доллар талаб қилди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Shan. Dek 10th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фарғонада аёл ўзи билан жинсий алоқада бўлган эркакдан видеони тарқатиб юбормаслик учун 2 – минг доллар талаб қилди

Фарғона вилоятида ИИБга келиб тушган хабарга кўра иккинчи минтақавий ҳудудга кирувчи Қўқон шаҳрида Миллий гвардия, ИИО ФМБ ва ДХХ масъул ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Бу ҳақда Миллий Гвардия матбуот хизмати маьлум қилди

Хабарга кўра , жорий йилнинг 22 февраль куни келиб тушган ушбу хабар ўрганилганда, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Т.М.дан Хўқандий мавзесида яшовчи “Барно” исмли аёл ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги ҳолати туширилган видео тасвирлар борлигини ва ушбу видео тасвирларни ўчириб ташлашлик учун 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни талаб қилганлиги агарда бу пулларни бермаса видео тасвирларни тарқатиб, яқинларига кўрсатиш орқали шарманда қилишини айтиб қўрқитиб келаётганлиги маълум бўлган.
Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳар Хўқандий мавзесидаги кўп қаватли уйларнинг бири олдида ўзаро келишилгандек “Барно” исмли аёл ва унинг вояга етмаган жияни Ш.Р.лар биргаликда товламачилик йўли билан фуқаро М.Т.дан 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонида олиб борилган дастлабки ўрганишлар давомида “Барно” исмли аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро Қ.О. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

185