Фарғонада Ота ва бола 14 ёшли йигитни калтаклади (видео) - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фарғонада Ота ва бола 14 ёшли йигитни калтаклади (видео)

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган мазкур хабарда Фарғона шаҳар Қурувчилар кўчасида 2 нафар фуқаролар вояга етмаган шахсни урганлик ҳолати акс эттирилган.

Маълум бўлишича, жорийнинг йил 21 февраль куни фуқаро Б.П фарзанди Н.К билан биргаликда Фарғона шаҳар Қурувчилар кўчасида яшовчи вояга етмаган Х.Ш. ни ўзаро келишмовчилик сабабли уриб, тепиб тан жароҳати етказишган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув юзасидан тўпланган материаллар Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг иш юритувига қабул қилиниб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мазкур ҳолат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган.

Текширув ҳаракатлари якунига кўра, қўшимча хабар берилади

105