• Shan. Mar 25th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фарғонада“Ласетти” ва “Матиз” тўқнашиб кетди оқибатда 2- нафар аёл бевақт ҳаётдан кўз юмди

Маълум бўлишича, 23 февраль куни фуқаро Қ.Ш. “Lasetti-2” автомашинасини Водил-Фарғона автомобиль йўлининг 7 км.да бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.И. бошқарувидаги “Matiz” автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Натижада “Matiz” автомашинасида учқун чиқиб ёнғин содир бўлиши оқибатида, автомашинада бўлган йўловчи Қ.Т. исмли аёл ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди

Хабарга кўра , “Matiz” йўловчиси Ж.М. исмли аёл шифохонада вафот этган. Ҳайдовчилар Қ.Ш. ва С.И.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “Lasetti-2” автомашина ҳайдовчиси Қ.Ш. процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

108