Бухорода 32 йил олдин содир этилган қотиллик фош этилди, бироқ қотил жазодан қутилиб қолди. - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 8th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Бухорода 32 йил олдин содир этилган қотиллик фош этилди, бироқ қотил жазодан қутилиб қолди.

ByМухбир

Fev 26, 2021

Бухоро шаҳрида 1988 йилнинг 5 октябрда содир этилган қотиллик жинояти 32 йил деганда бармоқ изи ёрдамида фош этилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.


Маълум бўлишича, 1962 йилда туғилган фуқаро Маҳмуд Болтаев Муслима исмли аёлнинг таклифи билан унинг уйига келади. Йигит онаси тенги аёлга жинсий яқинликни таклиф этади. Аёл буни рад этади ва ўртада жанжал келиб чиқади. Жанжал вақтида М.Болтаев ёнида бўлган ошхона пичоғи билан аёлнинг қорин ва кўкрак қисмларига бир неча марта уриб, ўлдиради.


Қотиллик содир этиш билан бирга М.Болтаев аёлнинг уйидан бир нечта тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетади. Жиноят жойида эса унинг бармоқ излари қолган.


Прократурани маълум қилишича, Бухоро вилоят ИИБ Эксперт-кириминалистика бўлими томонидан 2020 йилнинг сентябрь ойида автоматлаштирилган дактилоскопик идентификацион тизим орқали бармоқ излари текширилган. Бу криминалистик ўрганишлар бармоқ излари фуқаро Маҳмуд Болтаевга тегишли эканлигини кўрсатган.
Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ушбу жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари қайта тикланди.


Аниқланишича, М.Болтаев 1993 йилда эски таҳрирдаги Жиноят кодексининг 15-81-моддаси (қасддан оғир тан жароҳати етказиш), 1996 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғрилик), 2005 йилда 169-модданинг 1-қисми (ўғрилик) билан айбланган.
Жиноят ишлари бўйича Олот туман судининг 15.02.2021 йилдаги ҳукми билан судланувчи М.Болтаевнинг содир қилган жинояти Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “и” бандидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми ҳамда 169-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилинган, аммо жавобгаликка тортиш муддати 25 йил ўтиб кетганлиги сабаб, у жазодан озод қилинган.

140