Қашқадарёда Икки шерик жанжалашиши оқибатида бири вафот этди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Chor. Iyul 6th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Қашқадарёда Икки шерик жанжалашиши оқибатида бири вафот этди

Маълум бўлишича , 2021 йилнинг 23 февраль куни соат 21:00 ларда 39 ёшли Абдусаид П., ва Тоҳир Н.,лар қарз олди-берди муносабатлари юзасидан бир-бирини ҳақорат қилиб жанжаллашиб қолишлари натижасида, Тоҳир Н., Абдусаид П.,нинг устига чиқиб уни ураётган вақтида, Абдусаид П., унинг чап  думба соҳасига ошхона пичоғи билан уриб жароҳат етказади . Натижада Тоҳир Н., шифохонага етиб келгунига қадар вафот этади. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди

Хабарга кўра, 39 ёшли Абдусаид П., ва Тоҳир Н.,лар Қарши туман “Чўли ота” массивидаги фермер хўжалигига тегишли 4 гектар ер майдонини ижарага олиб, тарвуз полиз экинини етиштириш мақсадида иссиқхона ташкил қилиб, Тошкент шаҳридан келиб, ушбу иссиқхона шийпонида яшаб ҳамда ишлаб келиб келишган .

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Абдусаид П.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди билан билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

132