• Chor. Mar 29th, 2023

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Тошкентда 5 нафар талабанинг мурдаси топилди

Хабарга кўра , 27 февраль куни соат 20:50 ларда Юнусобод тумани, Фирдавсий МФЙ, Инжобод кўчаси, 61-уйда ижарада яшаб келган Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.,лар мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган. Бу хақда Бош прокуратура маьтбуот хизмати маълум қилди

Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабрланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.

Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

175