Фарғонада Яраштиришга келган ўғил одам ўлидириб қўйди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Dek 1st, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фарғонада Яраштиришга келган ўғил одам ўлидириб қўйди

2021 йилнинг 27 февраль куни соат 19:30 ларда 32 ёшли Аҳрор У., Марғилон шаҳри “Ариқбўйи” МФЙ.,да яшовчи 52 ёшли Ғайрат Ю.,нинг олдига келиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, уни қўл ва оёқлари билан уриб тан жароҳати етказган. Натижада Ғайрат Ю., олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Тергов департаменти маълум қилди

Хабарга кўра ,текширув ҳаракатлари давомида Ғайрат Ю., таниши А.О., билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Ғайрат Ю.,нинг уйига келиб у ерда жанжаллашиб қолишганликларидан А.О.,нинг ўғли Аҳрор У. хабар топиб отаси билан яраштириб қўйиш мақсадида маст ҳолатдаги Ғайрат Ю.,ни уйига келиб уни олиб кетмоқчи бўлган вақтида ўзаро жанжаллашиб қолганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Аҳрор У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

294