ВИДЕО: Кутилмганда Хамзат Чимаев фаолиятини тугатди - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

ВИДЕО: Кутилмганда Хамзат Чимаев фаолиятини тугатди

UFC оламида кутилмаган воқеа

Энг тезкор жанглар ва ғалабалар қайд этиб рейтингларда кўтирилиб келган Хамзат Чимаев кутилмаганда фаолиятини тугатишини эълон қилди. Швецияда истиқомад қиладиган асли чечен Хамзат 26 ёшда ва келажаги порлоқ атлетлар қаторига кирарди. Бирор марта мағлубиятга учрамай чемпионликка яқинлашаётганди. Катта эҳтимол билан сабаб соғлиғи билан боғлиқ. У коронавирусни оғир ўтказди ва асоратларидан қийналди.

“Мени бу йўлда қўллаган ҳаммага катта раҳмат айтмоқчиман. Энди бўлди, чемпионликкача етиб бормадим, лекин бу ҳаётдаги энг муҳим ютуқ эмас. Сизни бу ранжитса ҳам менинг юрагим ва танам бўлди қил демоқда. Жамоамга ва UFC га раҳмат”. Х.Чимаев.

Тахминларча, унинг бу қарорга келишига шифокорлар тавсияси сабаб бўлиши мумкин. Юрак билан боғлиқ муаммоларга UFC ҳам жиддий қарайди. Дэна Уайт ҳозирча фикр билдирмади.

224