Фарғонада қайнота уйимга кетаман деб жанжал кўтарган келинини сўйиб ташлади - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Dush. Iyul 4th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

Фарғонада қайнота уйимга кетаман деб жанжал кўтарган келинини сўйиб ташлади

Фарғона вилояти Данғара туманида қайнoта уйига кетмоқчи бўлган келинини сўйиб ташлади. Бу ҳақда «Қонун ва ижро» газетаси веб-сайтида маълум қилинди.

Хабарга кўра, воқеа содир бўлган кунда Д. исмли келин уйига кетиб, ўша ерда даволаниб келишини қайнотаси Р.С.га айтган. Қайнота эса келинига «Қайнанангиз келса, рухсат сўраб бораверасиз», дейди. Бундан жаҳли чиққан келин дарҳол эрига қўнғироқ қилиб, уйга келишини сўрайди. Эри эса ишдалигини, боролмаслигини айтади. Шундан сўнг, Р.С. келини Д.га кеч бўлганда кетмаслигини, дориларни шу ерда ҳам олаверишини айтади. Бироқ, келин рухсат ололмагач, «қайнотам менга тегажоғлик қиляпти», — деб кўчага чиқмоқчи бўлади.

Бу гапни эшитган Р.С. қассобчилик қилиб юрганида ишлатадиган пичоғини олиб, келинининг ортидан унинг хонасига киради. «Қаерга кетасан, ким сенга жавоб берди, нимага менга туҳмат қиласан?» — дея келини Д.га қўлидаги пичоқни кўрсатади ва уйдан чиқиб кетса, ўлдириб юборишини айтиб, таҳдид қилади . Д. эса «Ўлдириш қўлингдан келмайди», — дея қайнотасини ҳақорат қилади. Шундан сўнг, Р.С. келинини қассоблик пичоғи билан ўлдиради.

Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди қотиллик жиноятини кўриб чиқиб, Р.С.га 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Мавзуга доир :

Фарғонада Яраштиришга келган ўғил одам ўлидириб қўйди

ВИДЕО: Қашқадарёда 54 ёшли эр ўз хотинини калтаклаб, ўлдириб қўйди

335