Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Чорсу бозорида 58 ёшли аёл қариндошини дўппослади. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 23 февраль куни Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига 39 ёшли аёл З.К. ариза билан мурожаат қилган. Аризада аёл у билан жанжаллашиб ҳақорат қилган ва телефонини тортиб олган қариндошлари — 58 ёшли аёл М.Ш. ва унинг ўғли Х.Ш.ларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш. ва Х.Ш.ларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун туман судига юборилган.
Мавзуга доир :
Фарғонада Яраштиришга келган ўғил одам ўлидириб қўйди
ВИДЕО: Қашқадарёда 54 ёшли эр ўз хотинини калтаклаб, ўлдириб қўйди
