ВИДЕО : Отабек Умаров Жанубий Кореяда даволанмоқда. Умаров билан содир бўлган ЙТҲнинг иштирокчиси: "Мен тирикман" - YANGILIK .RU yangilik.ru
  • Pay. Iyul 7th, 2022

YANGILIK .RU

АХБОРОТ ПОРТАЛИ

ВИДЕО : Отабек Умаров Жанубий Кореяда даволанмоқда. Умаров билан содир бўлган ЙТҲнинг иштирокчиси: «Мен тирикман»

Отабек Умаров Жанубий Кореяда даволанмоқда. У феврал ойида мотоциклда ЙТҲга учраганди.

13 февраль куни Пушкин метросининг атрофида кечки соат 18:00 – 18:30 ларда содир бўлган ЙТҲ Отабек Умаров мотоцикли билан келиб урилган Епика автомобилининг эгаси Бобир Маматов бўлган. Бу ҳақда korrespondent.uz нашри хабар берди

«ГАИ ходимлари келди, олиб кетди» деган хабарларнинг барчаси ёлғон ҳисобланади, – деди Б.Маматов – Асосийси, мени ўлганим ҳам ёлғон. Оллоҳга минг шукур мен соппа-соғман.

Ижтимоий тармоқларда ўзим ҳақимда турли ёлғон маълумотларни эшитдим, ўқидим. Ростини айтсам, Отабек Умаровни ўзим машинамда касалхонага олиб борганман. У хавотир оладиган даражада оғир жароҳатланмаган эди.

Отабек Умаровнинг яқинлари берган маълумотга кўра, у ҳозирда Жанубий Кореяда даволанмоқда. Шу кунга қадар икки ҳафталик карантинда сақланган. Бугун жарроҳлик операцияси ўтказилган.

Фарғонада Яраштиришга келган ўғил одам ўлидириб қўйди

ВИДЕО: Чорсу бозорида 58 ёшли аёл қариндошини дўппослади

169